Фарғонада МИБ томонидан қарздорнинг “Malibu”си хатланди
Ижро ҳужжатида 63 миллион қарздорлик ундириш кўрсатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2021 йил 18 май кунги қарорига кўра, қарздор Ж.Ш.дан ундирувчи “Microfin” МЧЖ фойдасига 63 миллион сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор Ж.Ш. суд қарорида кўрсатилган қарзни тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, қарздорлик бартараф этилмаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “Malibu-2” русумли автомашина қарздорлик эвазига ҳатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ҳозирда қайд этилган автоулов баҳоланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Жавоҳирбек Турсунов







