Жамият

Наманганда қоидабузар ЙПХ ходимига пора таклиф қилди

Унга чора кўрилмаслиги учун 1000 АҚШ доллари ва 4 дона телевизор бермоқчи бўлди.

Наманганда қоидабузар ЙПХ ходимига пора таклиф қилди

 

Наманган вилоят ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 декабрь куни соат 08:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан маскандан ҳаракатланиб ўтаётган "Cobalt" тўхтатилган. Текширув давомида автомобилда 16 дона тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётгани маълум бўлган ва баённома орқали туман ИИБга олиб келинган.

 

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 доллар пул ва 4 дона телевизор беришни таклиф қилган. ЙПХО командири ўринбосари мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ бошлиғига билдирги орқали пора таклиф қилаётган фуқарога қонуний чора кўрилишини сўраган.

 

Билдирги асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, Поп тумани ИИБ маъмурий биноси ёнида ҳайдовчи, Х.С. (1992 йилда туғилган) ЙПХ ходимига 900 долларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга пора бермоқчи бўлган шахс, Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилгани ҳамда Тошкентда "Lacetti" ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"