Жамият

Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилди

Сурхондарёда ЙПХ ходимини Lacetti капотида 3-4 километргача судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилди

 

 

Маълум қилинишича, воқеа 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида юз берган. Туманнинг «Сурхон соҳили» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими "Lacetti" ҳайдовчиси Т.Ҳ. йўлнинг қатнов қисмида сабабсиз тўхтаб, сунъий тирбандлик ҳосил қилгани сабабли ушбу автомашина ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништирган ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишни, машинани йўлнинг четига олишини айтган.

 

Ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан, автомашинани унинг устига ҳайдаган. Ходим тўхтаб турган автомашина олдида бўлганлиги сабабли унинг олд капотига осилиб қолган. Ҳаракатланиб бораётган автомашина олд қисмида бўлган ЙПХ инспектори ҳайдовчини бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан уни, тахминан, 3-4 километр масофагача ҳайдаб кетган.

 

 

Қайд этилишича, автомашинани буриб ҳаракатланиш жараёнида ЙПХ ходимини йиқитиб юбориб, тан жароҳати етказиб, уни хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Ҳолат юзасидан 25 сентябрь куни туман прокурори томонидан фуқаро Т.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Унинг жиноий ҳаракатлари бодикамерада ёзиб олинган видеотасма, суд тиббий, криминалистика, авто тех, тросология экспертизалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

 

27 сентябрь куни унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилиниб, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Шу куни ЖИБ Қумқўрғон туман суднинг ажрими билан туман прокурорининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Т.Ҳ.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Аввалроқ Самарқандда юк машинаси ЙПХ ходимининг хизмат машинаси билан тўқнашгани, Сурхондарёда маст ҳайдовчи икки нафар ЙПХ инспекторини судраб кетгани, ҳамда Тошкентда «Lacetti» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай қочиб кетганди. Шунингдек, Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган фуқаролар қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"