Бухорода илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди
Сингил ўз акасига донорлик қилди.

Бухоро вилоятидаги кўп тармоқли тиббиёт марказида илк маротаба 43 ёшли эркакда буйрак трансплантацияси амалга оширилди.
Тиббиёт марказида кўплаб мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган. Бироқ буйрак трансплантацияси биринчи маротаба республиканинг етакчи мутахассилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
“Ўзида мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга розилик билдирган биринчи бемор 43 ёшли Фахриддин Бафоев. У бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан даволаниб келади. Буйрак кўчириш учун хорижга чиқишга имкони бўлмагани сабаб юртимизда йўлга қўйилган амалиёт унга умид бағишлади”, – дейди марказ директори Абдураҳмон Норов.
Аввалроқ Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилингани ҳамда 2022 йил якунигача барча ҳудудда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилиши хабар қилинганди.
Жавоҳирбек Турсунов








