Умра сафари қайта тикланмоқда
Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

COVID-2019 пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турган ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имконияти яратилади.
Унга кўра, карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам қадоқланган ҳолда тарқатилиши мумкин. Шунингдек, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларига риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра зиёратчилари учун қулайлик яратилгани, яъни улар 14 кунлик навбат кутмаслиги ҳамда Саудия Арабистонида ҳаж сафари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







