Жаҳон

Ливия бош вазирининг Триполидаги қароргоҳини қуролли гуруҳ босиб олди

Пойтахтда содир бўлаётган воқеалар ортида Мисрата шаҳри полицияси турган бўлиши мумкин.

Ливия бош вазирининг Триполидаги қароргоҳини қуролли гуруҳ босиб олди

 

Ливияда фаолият юритаётган қуролли гуруҳлардан бири 15-декабрдан 16-декабрга ўтар кечаси Триполи бош вазир Абдел Ҳамид Дбейбанинг қароргоҳини тўсиб қўйди.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, пойтахтда содир бўлаётган воқеалар ортида Мисурата (пойтахтдан 200 км шарқда) полицияси турган бўлиши мумкин.

 

Ушбу полиция бўлимига Бош миллий конгресс (собиқ муваққат парламент) собиқ депутати Салоҳ Бади қўмондонлик қилмоқда.

У аллақачон мамлакатда “ҳеч қандай президентлик сайловлари ўтказилмаслигини” эълон қилган (24 декабрга режалаштирилган) ва Триполидаги барча ҳукумат идораларини ёпишга қатыий киришган.

 

Хабарга кўра, президентлик кенгаши раҳбари Муҳаммад ал-Менфи ва бошқа кенгаш аъзолари хавфсиз жойга етказилган.

 

Маълумот ўрнида: пойтахтнинг катта қисмида электр таъминоти узилиб қолган. Ғарбий минтақанинг барча қуролли тузилмалари, асосан Триполи атрофида шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабарлар мавжуд. Шунингдек, Триполи чеккасида ҳарбий техникага эга турли гуруҳларнинг жангари тўдалари ҳам  йиғилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливанда Аккар тумани Тлайл шаҳридаги ёқилғи резервуарининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни эълон қилингани ҳамда  Байрут порти портлаши бўйича тергов иши тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.