Ўзбекистон

Тошкентда МДҲ ва Грузия давлатларининг кинематография раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади

Учрашув меҳмонлари “Олтин Ҳумо” кинотақдимоти ва  "Дебют-21” ёш ижодкорлар танловида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Тошкентда МДҲ ва Грузия давлатларининг кинематография раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади

 

21-23 декабрь кунлари тошкентда МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кенгаши ўтказилади.

 

Кенгашнинг асосий мақсади ҳаракатларни бирлаштириб, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги механизмларини амалиётга татбиқ этишдан иборат.

 

Мазкур форумга Арманистон, Беларус, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари киностудиялари раҳбарлари таклиф этилган. 

 

Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори  Фирдавс Абдухолиқов ушбу кенгаш 30 йил давомида тарқоқлашган МДҲ мамлакатлари киностудиясиларини бирлаштириш мақсад қилинганини билдирди:

 

“30 йил давомида ушбу давлатлар киноси ўртасидаги ҳамкорлик сусайиб, тарқоқлашиб қолганди. Минскда бўлиб ўтган фестивалда ўзбек делегацияси МДҲ мамлакатлари киностудияларини бирлаштирадиган механизм ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиққан эди. Бундай бирлик бизга ижодий ва техник кўмак беради, тажриба алмашинуви жадаллашади, ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқарилади, имкониятларимизни кенгайтиради. Фақат зарурат туғилганидагина йиғилмасдан давомий механизмни ишлаб чиқишимиз зарур. Кенгашнинг мақоми ва шакли эса айнан Тошкентдаги йиғинда асосий муҳокама мавзуси бўлади”.

 

 Учрашув давомида студиялар  вакилларининг B2B форматидаги учрашувлари, давра суҳбатлари ўтказилади, қўшма лойиҳалар, киностудиялар ва киноконцернлар фаолиятининг самарали моделлари муҳокама қилинади.

 

Бундан ташқари, ҳамкорлик бўйича ягона йўл харитасининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. Директорлар  кенгаши таркибига янги иштирокчилар қабул қилиниши ҳам кўзда тутилган.

 

Кенгашда иштирокчилар ўз киностудияларининг режаларини тақдим этишади ва фаолият моделларини билан таништиради. Шунингдек, уюшманинг расмий мақоми муҳокамаси ва танлови бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали очилиши ҳамда "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти қачон ўтказилиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган шахс жаримага тортилди

Қоидабузар ўз қилмиши учун узр сўраган.

custom img

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

custom img

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Бу йил олий таълимга қабулда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, контракт бўйича 93,7 баллни ташкил этди.

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"