Жаҳон

Россия камерали снайпер яратди

Снайпер патронини, вазифага қараб, икки хил калибрли — НАТО ва Россия патронига ўзгартириши мумкин.

Россия камерали снайпер яратди

 

Россияда НАТОнинг 12,7 Х 99 миллиметр ўлчамдаги патронларини отоладиган дунёдаги биринчи кўп калибрли “Равагер” милтиғи ишлаб чиқилди.

 

"Равагер”да икки хил калибрли патронларни бирданига ўзгартириш имконияти мавжуд. Бу бошқа снайперларда мавжуд эмас. Бу экспорт истиқболларини сезиларли даражада оширади”, — дейди Lobaev Arms корхонаси бош директори Владислав Лобаев.

 

Мутахассиснинг фикрича, янги милтиқнинг асосий афзаллиги унинг модуллилигидир.

 

Шунингдек, унинг таъкидлашича, янги қурол 0,5 камон дақиқали отиш аниқлигига эга. Бу 12,7 калибрли қурол учун ноёб қулайликдир. Қурол бу имконияти билан Америка “баррет”ига қараганда тўрт баравар аниқроқ отади(маълумот учун: АҚШ “баррет”и 2 ёй дақиқали отиш аниқлигига эга).

 

“Равагер”да бундай юқори аниқлик билан ишлаш аскарга анча енгиллик беради. Чунки мерган бу қурол билан эндиликда энг қийин вазифаларни ҳам бехато бажариши мумкин. Масалан, душман снайпер бўлинмаларига қарши курашда “Равагер” анчагина устунлик беради.

 

Снайпернинг оғирлиги 13 кг бўлиб, “думба” қисми амортизатор билан жиҳозланган. Бу ҳам мерганга афзаллик беради, яъни орқага қайтиш зарба таъсирини сезиларли даражада камайтиради.

 

Маълумот учун, Lobaev Arms ишлаб чиқиш компанияси ҳозирги кунга қадар энг узоқ масофали ўқотар қуролларга эга. Масалан, "Twilight" милтиғи билан нишонни 2,5 километр масофада аниқ отиш мумкин. Аслида эса милтиқ ўқи 4,2 километр масофагача учолади.

 

Аввалроқ, яқин орада Эронда ҳам ядро бомбаси бўлиши ҳамда Жо Байден Тайванга қурол сотишни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"