Жамият

Бухорода фоҳиша аёл қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган

Эркакларнинг кўпчилиги оилали бўлиб, касаллик уларнинг рафиқаларига ҳам юққан.

Бухорода фоҳиша аёл қирққа яқин эркакка ОИТС юқтирган

 

Ўз танасини сотиб, овлоқ ерларда эркаклар кўнглини овлаб кун кўра бошлайди. Пала-партиш жинсий ҳаёт, ҳар куни ўнлаб нотаниш эркаклар билан мулақо, ҳимоясиз алоқалар, тунги клубларда ўтказилган юзлаб бедор кечалар... Уларнинг қай бирида ўзига бу бедаво дардни юқтирганини билмаса керак.

 

2017 йилда қизда ОИТС касаллиги тасдиқланган. Белгиланган тартибда назоратга олинган қиз ўзидаги касалликни била туриб, ўзгаларга қасддан юқтирмаслик ҳақида огоҳлантирилди ҳам. Аммо бу билан у бедор тунларга чек қўймади. Ўзида бедаво дардни кўтариб олган қиз энди мижозлари орасида энг пулдорларини топа бошлади. Унинг тунги манзили арзон турли кафелар, кимсасиз овлоқ жойлар эмас, балки қиммат ресторан ва меҳмонхоналарга кўчди. Бир қарашда ҳар қандай эркакни эсдан оғдирадиган, нозу-карашмалари билан ўзига ром қила оладиган бу кимса ҳар тун мижозларга ажал оғусини юқтиришга уринди.

 

— Дўстларим билан кафеда ўтирганимизда, рўпарамизда ўтирган икки нафар қиз билан танишиб қолгандик, — дейди аёлнинг собиқ мижозларидан бири.  — У пайтда биз маст бўлганмиз. Улар билан жинсий алоқа ҳам қилганмиз. Шундан кейин телефон орқали гаплашиб, алоқа қилиб турдик. Кейинроқ мен у қизларни ОИТСга чалинганини эшитиб қолдим. Сўнг тиббий кўрикка бордим. Шунда мен ҳам бу касалликни юқтириб олганимни билдим. Турмуш ўртоғим ҳомиладор. Ҳомиласи 6 ойлик. Қилган ишимдан жуда пушаймонман. Аммо, афсуски, энди кеч.

 

Олиб борилган ўрганишлар биргина мана шу бемор 40 га яқин кишига ОИТС касаллигини қасддан юқтирган. У билан алоқага киришиб, ўзига бу бедаво дардни юқтириб олган эркаклар эса оилали, бола-чақали. Бир лаҳзалик кайф-сафони аёлининг гулдек умрини хазон қилишга алмашган.

 

Бухоро вилояти ИИБ тергов бўлими терговчисининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш)нинг 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Якунда жиноят иши айблов хулосаси билан судга оширилган. Ҳукмга кўра, судланувчига нисбатан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.