Ўзбекистон

Ўғлининг қотилига айланган ота 10 йилга қамалди

У маст ҳолда ўғлини пичоқлаб қўйган.

Ўғлининг қотилига айланган ота 10 йилга қамалди

 

60 ёшли Улуғбек муқаддам содир қилган жиноятлари учун бир неча бор суднинг қора курсисига ўтириб, жазо ўтаган. Қамоқхонадан чиққач, ўзига тўғри хулоса чиқариш ўрнига спиртли ичимликларга ружу қўяди. Мастликдаги “ҳурмача қилиқлар”и сабаб қўшнилари ва ҳатто, ўз фарзандлари ҳам ундан узоқлашади.

 

Кундалик жанжаллардан безиган кичик ўғил алоҳида уйга чиқиб кетади. Бебош отанинг ҳархашасини кўтариш катта ўғилга қолади.

 

Жорий йилнинг 8 май куни кичик ўғилга акаси қўнғироқ қилиб, отаси яна ичиб жанжал қилаётгани, маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан ҳам тинчлантира олмаётганини айтиб, ёрдам сўрайди. Укаси зудлик билан етиб келади. Ака-ука бир амаллаб маст отасини уйига киргизиб, ётқизишади.

 

Ака укасига ўзи билан келган дўстининг машинасида кутиб туришини айтиб, отасининг ухлаганига ишонч ҳосил қилиш учун уйга киради. Ўғилларининг бу ҳаракатини ҳақорат деб қабул қилган ота ичкилик таъсирида ошхона пичоғи билан ўғлининг кўксига санчийди. Етказилган оғир жароҳат туфайли ўғил Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этади.

 

Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди қотил отага 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

 

Аввалроқ Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.