Жаҳон

Қозоғистонда жазо муддатини ўтаган педофилларга GPS-билакузуклар тақиб қўйилади

Улар оёққа тақилади ва бу собиқ маҳбуснинг қаерда турганлиги ҳақида маълумот етказади.

Қозоғистонда жазо муддатини ўтаган педофилларга GPS-билакузуклар тақиб қўйилади

 

Қурилмада жойлашувни кузатиш вазифасини бажарадиган мослама мавжуд. У педофилнинг қаерга кетаётгани, қаерда тўхтагани ҳақида ахборот узатади.

 

Эслатма. Бу қурилма ҳамма маҳбусларга ўрнатилмайди. Педофил – булар вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилган жиноятчилар ҳисобланади.

 

Агар собиқ маҳбус синов шартларини бузса полиция қурилма орқали огоҳлантирилади. Шартлар ҳукумат белгилаган талаблар асосида қўйилади. Масалан, педофил мактабга яқинлашмаслиги керак. Шунингдек, кечаси уйдан чиқиб кетиши ҳам қатъиян тақиқланади.

 

Эндиликда қўшни қозоқ минтақасида мана шундай тартиб амалиётга татбиқ қилиниши мумкин. GPS-билакузук педофилнинг шартларни бузганлиги ҳақидаги ахборотни узатса, собиқ маҳбус қўлга олинади ва яна қамоққа ташланади.

 

Маълумот учун, Қозоғистонда айни дамда болаларга зўравонлик қилганликда айбланган икки мингдан ортиқ киши жазони ўтамоқда.

 

Аввалроқ 11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келингани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"