Ўзбекистон

1800 долларлик авиачипта ҳавога учди

“Uzbekistan airways” ходимининг хатоси билан йўловчи ўз манзилига етиб боролмади.

1800 долларлик авиачипта ҳавога учди

 

Блогер Баҳодир Аҳмедовнинг телеграм каналида авиакомпания ходимининг “тил билмаслиги” сабаб Ўзбекистондан Канадага учмоқчи бўлган йўловчининг сафари бекор қилингани ҳақида хабар жойланди. Мазкур хабар муаллифи Раҳматилла Исроилов воқеани қуйидагича баён қилган:

 

“Бир танишим бугун соат 6:15 да “Uzbekistan airways” орқали Ташкент-Франкфурт-Кalgari-Edmonton (Канада)га учиб келиши керак эди. 

 

Лекин дўстимиз “Ташкент халқаро аэропорти” ходимининг қўпол хатоси сабабли учиб кета олмади. Гап шундаки, аэропорт иммиграция ходими дўстимизга ҳозирда Канадага кириш мумкин эмаслигини, 22-декабр куни қонун чиққанини айтиб, учишга рухсат бермаган. 

 

Натижада самолёт учиб кетган. Дўстимиз Канада иммиграция сайтида 15 декабрь куни янгиланган ва жорий қилинган тартиб-қоидаларида тўлиқ вакцина олган иммигрантлар кириши мумкинлигини, агар тўлиқ вакциналанмаган бўлса, 14 кун карантинда ўтириш кераклигини, Канадага киришга ҳеч қандай тўсиқ ёки чеклов йўқлигини айтган.

 

Иммиграция ходими эса “биздаги қонун фақат бизга келган”, деб дўстимизнинг гапини инкор қилган. Танишим улардаги қонунни кўрсатишини талаб қилганда 15-декабрда янгиланган қонунни кўрсатишган.  Аммо сайтдаги маълумотда халқаро келувчиларга ҳеч қандай тақиқ қўйилмаганини кўришингиз мумкин.

 

Белгиланган тартиб бўйича ҳозирда ҳар қандай international фуқаро Канадага киришга ҳақли, агар тўлиқ вакциналанган бўлса, 14 кунлик карантин ҳам шарт эмас. Дўстимиз “Модерна” ваксинаси билан тўлиқ эмланган. 

 

Аэропорт ходимининг инглиз тилини билмаслиги, ёзиб қўйилган қонунни тушунмаслиги сабаб бир инсон сарсон бўлмоқда. 

 

Дўстимиз аэропорт ходимининг бошлиғини олдига кириб нима бўлганини айтади. Бошлиқ эса “Туркия орқали билет олиб кетаверишини, уйидагилари эса ариза ёзса ,$1800 билет пулини қайтариб беришларини айтиб, хайрлашган. 

 

Хуллас, 1800 долларлик билет эгасисиз учиб кетди. Билет эгаси эса сарсон. Канадада эса уни оиласи кутмоқда…

 

Савол: "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бу ҳолатни қандай изоҳлайди? Қачонгача фуқароларимиз монопол ташкилотдан азият чекишади? Нега халқаро аэрапортнинг ходимлари инглиз тилини билмайди? 

 

"Uzbekistan airways" хатосини билгандан сўнг ҳам нима учун фуқарога ўз ҳисобидан билет олиб, уни манзилига кузатиб қўймайди?"

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.