"Биз тўғри йўлдамиз" – Хави
“Барселона” бош мураббийи Хави жамоасининг Испания Суперкубоги ярим финалида “Реал”га қарши ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи 20 дақиқада биз ёмон ўйин кўрсатдик. Жамоамизнинг охирги натижалари кечаги баҳсда ўзининг таъсирини ўтказди. Бундан халос бўлгач ўйинимиз очилди. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз. Янада олдинга интиламиз ва яхши натижалар сари олға борамиз, — дея “Marca” нашри Хавининг гапларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисобида “қаймоқранглилар” фойдасига ҳал бўлди.
Маълумот ўрнида: турнир финалида Мадриднинг “Реал” клуби “Атлетико Мадрид” ҳамда “Атлетик” клуби ўртасидаги ғолиб билан тўқнаш келади. Учрашув 13 январь куни ўтказилади. Супер Кубогнинг амалдаги ғолиби “Атлетик” клуби ҳисобланади.
Аввалроқ, “Реал Мадрид” “Сантиага Бернабеу”га қайтишини бешта гол билан нишонлагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







