Ўзбекистон

Эртадан янги телеканал ўз дастурларини бошлайди

Унда Тошкент вилояти ҳаётига оид кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатиб борилади.

Эртадан янги телеканал ўз дастурларини бошлайди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 18 ноябрдаги "Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросига мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – "Nurafshon TV" ўз фаолиятини бошлайди.

 

Унда ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида туркум телелавҳалар берилади.

 

Шунингдек, ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланади.

 

Шу билан бирга, давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

Телеканал расман эртага, 17 январь куни 9.00 дан ўз дастурларини бошлайди. Эфир сеткаси туну кун, 24 соат учун узлуксиз тарзда тузилган.

 

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

custom img

Бекободда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг банкдан 9 млрд қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"