Ўзбекистон

Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди

Нарх оширилишига Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилгани сабаб бўлган.

Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди

 

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.

 

Баёнотда қуйидагилар маълум қилинган:

 

1) Коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;

 

2) Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;

 

3) Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган;

 

4) Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;

 

5) Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;

 

6) Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;

 

7) 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"