Жаҳон

АҚШ Шимолий Корея билан ҳеч қандай шартларсиз муҳокама ўтказишга тайёр

Муҳокама мавзуси Корея ярим оролини ядросизлантиришдир.

АҚШ Шимолий Корея билан  ҳеч қандай шартларсиз муҳокама ўтказишга тайёр

 

Қўшма Штатлар Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича КХДР билан музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби Fox News телеканали орқали маълум қилди.

 

“Биз Корея ярим оролини ядросизлантириш, шунингдек, Пхеньян билан музокаралар олиб бориш тарафдоримиз”, — деди Кирби.

 

Унинг эслатишича, Қўшма Штатлар ҳеч қандай дастлабки шартларсиз Шимолий Корея билан музокаралар столига ўтиришга тайёр. Айни вақтда Вашингтон Япония ва Жанубий Корея билан Пхеньяннинг ракета учиришларига жавоб бериш вариантларини муҳокама қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР навбатдаги ракетани учирганидан кейин, Япония Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиш чақирган эди. Баллистик ракета тахминан 800 километр масофани босиб ўтган ва максимал парвоз баландлиги икки минг километрга етган. 

 

Аввалроқ Ироқ ва Сурияда ИШИД хавфи юқори эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 200 дан ошди

Мамлакатда 867 та гумон қилинган инфекция ҳолати қайд этилган.

custom img

Ҳиндистонда жазирама оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, ҳарорат 45 даражадан ҳам ошиши қайд этилмоқда.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Дастлабки келишув “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкин.

custom img

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Аввалроқ ушбу интернет хизмати Қозоғистон ва Тожикистонда йўлга қўйилганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"