Жаҳон

“Толибон” журналист учун сўнгги нажотми?

Ҳамма Афғонистондан қочаётган бир пайтда Янги зеландиялик журналист Шарлотта Беллис мамлакатга қайтиб келди.

“Толибон” журналист учун сўнгги нажотми?

 

Уни Кобулга келишга нима мажбур қилган?

 

Беллис Қатарда, “Al Jazeera” телеканалида ишлаган. У ва унинг қаллиғи The New York Times газетаси фотографи бўлган Жим ҳам Афғонистонда Афғонистон йўналишида фаолият олиб борган. Беллис Қатарга келгач, ҳомиладор эканини билиб қолади. Қатарда оила қурмасдан ҳомиладор бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Буни англаган журналист мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилди.

 

Аммо у Янги Зеландияга карантин чекловлари туфайли қайта олмасди. Шу сабабли Бельгияга кетади. Аммо бу ерда ҳам виза билан боғлиқ муаммолар туфайли узоқ тура олмайди. Беллисда мавжуд ягона виза Афғонистонга тегишли эди. У “Толибон”дан мамлакатга келишга рухсат сўрайди. Ҳаракат бунга изн беради ва журналист хавфсизлигини таъминлашни ваъда қилди.

 

Шундай бўлса-да, Беллис Афғонистонда фарзандини дунёга келтиришдан қўрқмоқда. У мамлакатдаги тиббиёт ўзи ва бола саломатлигини таъминлашга етмайди, деб ҳисоблаяпти. Беллис Янги Зеландияга қайтиш учун 59 марта мурожаат йўллаган, аммо ҳозирча қайтишга рухсат йўқ.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"