Ўзбекистон

Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой муддатда кучга киради.

Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

 

“Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди. 

 

Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун руҳсатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.

 

Руҳсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.

 

Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.