Ўзбекистон

"Янги Ўзбекистон" боғи ёпилди

Ушбу боғнинг қурилиш ишлари ўтган йилнинг май ойида бошланган.

"Янги Ўзбекистон" боғи ёпилди

 

Ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғининг йўлакларидаги чўкишлар, ёриқлар юзага келгани ва боғнинг марказида қад ростлаган “Истиқлол” мажмуасига зарар етгани акс этган фотолавҳалар тарқалди. 

 

Маълумот учун: “Янги Ўзбекистон” боғи Мустақилигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан бунёд этилган бўлиб, унинг тантанали очилиш маросими 31 август куни ўтказилган. Боғнинг дизайни улкан дарахтнинг беш новдасини акс эттиради. Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк мероси, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ўз ифодасини топган. 

 

Интернет тармоқларида тарқалган ҳолат юзасидан борганимизда, боғ ёпилганига гувоҳ бўлдик. 

Бу ҳудудда ўрнатилган янги йил арчаси ва безаклар олингандан сўнг тозалаш ишлари билан боғлиқлиги маълум қилинди. 

 

—  Ўнинчи январдан бери боғ ёпиқ, ичкарида фақат тозалов ишлари бўляпти. Бузилган жойлар ёки уларни тузатиш ҳақида эшитмадик биз, деди боғ қўриқлаш хизмати ходими. 

 

Боғ атрофини тозаловчи фаррош аёлдан вазият ҳақида сўраганимизда, у бундай ҳолатга кўзи тушмагани, боғнинг тозалаш ишлари учун ёпилгани ва қайта реконструкция ишлари ҳақида маълумоти йўқлигини айтди.

 

— Ер чўкиб қолган жойлар бор, аммо уни жойида тўғрилаб кетишади. Лекин мен монументнинг ранглари кўчиб тушаётгани ҳақида билмайман. Эшитмадим, дейди фаррош аёл. 

 

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган вазиятга ойдинлик киритиш ва масъуллардан маълумот олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан боғландик. Расмийлар боғнинг бугунги муҳокамага сабаб бўлаётган аҳволи ҳақида изоҳ беришлари учун расмий хат юборишимиз ва маълум вақт ўтгандан кейин маълумот беришларини айтишди. Биз эса ҳолат юзасидан расмийлар изоҳини кутиб қоламиз.

 

Зиёда Муҳаммадова,  Ойбек Шукуров

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.