Ўзбекистон

Жамоат транспортларининг ҳаракатланишдаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади – Президент қарори

Қарорга кўра, “Ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий қилинади.

Жамоат транспортларининг ҳаракатланишдаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади – Президент қарори

 

2 февраль куни “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улушини 2 баробарга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, велосипедларни ижарага бериш учун махсус тураржойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий қилинади. 

 

Бундан ташқари, жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

– йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;


– жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;


–  жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;


–  1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.

 

2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

 

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.