Жаҳон

Жосуслик дастури туфайли оддий телефонлар савдоси ошди

Pegasus дастури атрофидаги можаро ҳали тингани йўқ.

Жосуслик дастури туфайли оддий телефонлар савдоси ошди

 

Исроилда Pegasus жосуслик дастури атрофидаги можаро фонида Nokia телефон аппаратлари савдоси ошиб кетди.

 

Можаро "Калькалист" газетасида эълон қилинган йирик журналистик суриштирувдан сўнг бошланди. Мақола муаллифлари таъкидлашича, жосуслик дастури полиция хабари билан сиёсатчилар, давлат арбоблари, йирик ташкилот раҳбарлари ва бошқаларнинг телефонига ўрнатилган.

 

Журналистлар бу қонунга хилоф эканини айтишмоқда. Маълумотлар аниқ бир мақсад билан эмас, балки "иш бериб қолар" деган фикр билан кузатилган.

 

Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Байденнинг ҳам телефони кузатилганини айтган эди. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон, ўша пайтдаги бош вазир ва яна 14 вазирнинг телефонларида Исроилнинг Pegasus дастурий таъминоти орқали жосуслик қилинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, "Guardian" нашри дунёнинг 11 мамлакатидаги ҳукумат амалдорлари Исроилнинг "NSO Group" компаниясига қарашли "Pegasus" жосуслик дастуридан журналистлар ва мухолифатдаги сиёсатчиларни кузатишда фойдаланганини ёзганди. 

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"