Жаҳон

НАТО Россияни янги мулоқотга чақирди

Ташкилотга кўра, Альянс Украинани қўллаб-қувватлайди, аммо Россияга таҳдид қилиш нияти йўқ.

НАТО Россияни янги мулоқотга чақирди

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ташқи ишлар вазирлигига Россия-НАТО кенгашининг янги йиғилишини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. 

 

"Бугун эрталаб мен Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга мактуб йўлладим. Россия-НАТО кенгаши йиғилишларининг давом этиши ўзаро ишонч учун муҳим", - деган Столтенберг.

 

У “дипломатик йўлни топиш” муҳимлигини таъкидлаган.

 

“Биз Россия хавотирларини тинглашга ва Европа хавфсизлигининг асосий тамойилларини мустаҳкамлашни муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин НАТО асосий тамойиллар – ҳар бир давлатнинг ўз йўлини танлаш ҳуқуқи бўйича муросага келмайди”, - деган бош котиб.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Украина билан чегарада ўз ҳарбий кучларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

 

Хабарда айтилишича, Альянс Украинани қўллаб-қувватлайди, аммо Россияга таҳдид қилиш нияти йўқ.

 

Ўз навбатида, Британия бош вазири Борис Жонсон Россия Украинага бостириб кирса, Британия “олдинга боришга” ва Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини истисно этмади.

 

Аввалроқ Россия президенти Туркияга ташриф буюриши мумкинлиги хабар қилинган эди.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"