Жаҳон

Нью-Йорк мактабда юзага келган отишмада 2 киши яраланди

Ўқувчини зудлик билан операция қилишга тўғри келди.

Нью-Йорк мактабда юзага келган отишмада 2 киши яраланди

 

АҚШнинг Баффало шаҳридаги ўрта мактабда юзага келган отишма натижасида икки киши жабрланди.

Бу ҳақда Associated Press полицияга таяниб хабар бермоқда.

 

Полиция комиссари ўринбосари Жозеф Грамалянинг сўзларига кўра, дарсдан сўнг мактаб яқинидаги автотураргоҳда жанжал келиб чиққан ва отишмаган айланган. Натижада икки киши: бир ўқувчи ва қоровул яраланган. Ўсмир шошилинч операция қилинди. Қоровул оёғидан ўқ еган, аммо ҳаётига хавф йўқ.

 

Полиция хабарига кўра, номаълум шахс автотураргоҳда тўппонча олиб, ундан бир неча марта ўқ узган. Жиноятчи қочиб кетган, полиция уни изламоқда. Отишма вақтида мактабда 100 га яқин одам бўлган. Хавфсизлик юзасидан яқин атрофдаги коллежда дарслар бекор қилиниб, талабалар уйига юборилди.

АҚШ мактаблари ва коллежларида тез-тез отишма содир бўлади. Уларнинг айримлари террорчилик ҳаракати деб ҳам баҳоланиши ҳолатни яхшиламаяпти.

Шарофат Маҳмудова

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.