Спорт

“Бу навбатдаги жангларимга тайёргарлик вазифасини бажариб беради”

Баҳодир Жалолов 18 март куни яна рингга кўтарилади.

“Бу навбатдаги жангларимга тайёргарлик вазифасини бажариб беради”

 

Бир неча кун олдин оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлганди. Zamon.uz спортчи билан боғланиб, ушбу жангга тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот олди.

Жалоловнинг сўзларига кўра, айни дамда у мураббийлари қўли остида Тошкент вилоятидаги Янгиобод ўқув базасида машғулот олиб бормоқда.

 

“Кейинги рақибим полшалик Камил Цоколовскига қарши бўлиб ўтади. У бир қатор кучли боксчилар билан муросасиз баҳс олиб борган. Менинг промотрларим шу боксчини тавсия этишди. Сабаби бу навбатдаги рақибларим билан бўладиган жангларга тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Ушбу жанг 8 роунддан иборат бўлади. Ниятим бу жангимда ҳам ғалаба қозониб рейтингимни ошириб олиш. Ҳозирда тайёргарлик жараёнини Янгиобод ўқув базасида олиб боряпмиз. Яқинда Россиядан спарринг рақибларимиз келиши керак. Шуларни кутяпмиз”.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал йўналишдаги навбатдаги жангини 18 март куни Дубай шаҳрида ўтказади. «Пробеллум» компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида унга полшалик Камил Цоколовски рақиблик қилади. Жалолов охирги жангида колумбиялик Хулио Сезар Калименони биринчи роунддаёқ мағлубиятга учратганди. Шу кунгача боксчимиз проф боксда 9 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.

 

Маълумот ўрнида: Жалолов 2019 йил жаҳон чемпионатида ва Токио Олимпиядасида чемпионликни қўлга киритган.

 

Жамшидбек Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.