Спорт

Мбаппенинг онаси Мадриддан уй қидирмоқда

Мавсум якунида футболчи испан клубига ўтиши мумкин.

Мбаппенинг онаси Мадриддан уй қидирмоқда

 

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Мадрид шаҳридан янги уй қидирмоқда. Бу ҳақда “El Chiringuito" TV ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

 

Манбага кўра, ўтган ҳафта футболчининг онаси Испания пойтахтида уй-жой бўйича тавсиялар сўраган. Қайд этилишича, ҳужумчининг онаси Ла Моралеха бой ҳудуддаги иккита уйни олишини айтган.

 

Аввалроқ, французлар жамоаси билан шартномаси мавсум охирида якунига етадиган 23 ёшли Мбаппе ёзда “Реал” билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида Мбаппе “Парк де Пренс” стадионида қаймоқранглилар дарвозасига урилган ягона гол муаллифи бўлди.

 

Маълумот ўрнида: Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали ҳужумчининг нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дракслер “ПСЖ” учун кераксиз футболчига айлангани ва парижликлар Рамосдан норози эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.