Сиёсат

Абдулазиз Комилов ва Энтони Блинкен ўзаро табрик алмашдилар

Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Абдулазиз Комилов ва Энтони Блинкен ўзаро табрик алмашдилар

 

2022 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Жон Блинкен икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро қутлов мактублари йўлладилар.

 

Абдулазиз Камилов ўз мактубида сўнгги йилларда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Мамлакатларимиз ўзаро ҳурмат тамойили асосида сиёсат, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари ва маданият соҳаларидаги қатор масалалар бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 

Анъанавий ўтказиб келинган маслаҳатлашувлар механизми Стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтарилиб, унинг биринчи мажлиси 2021 йилда Тошкент шаҳрида муваффақиятли ташкил этилгани алоҳида билдирилади.

 

АҚШ билан халқаро ва минтақавий форматлар, жумладан, “C5+1” механизми доирасидаги самарали ҳамкорлик эътироф этилади. Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги ҳам қайд этилади.

 

Энтони Блинкен Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий янгиланишлар дастурига юқори баҳо беради.

Мактуб якунида Э.Блинкен Қўшма Штатлар Ўзбекистон олиб бораётган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва конструктив ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканлигини маълум қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар

Қўшма чиқишлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий англашув ва маънавий яқинлик рамзи бўлди.

custom img

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Янги бинода элчихона, консуллик бўлими ва дипломатлар учун турар-жойлар мавжуд.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширди

Давлатлар ўртасида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланди, шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчага Душанбе номи берилди.

custom img

Доналд Трампдан Шавкат Мирзиёевга мактуб келди

Трамп Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда G20 саммитига таклиф этди.

custom img

Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан қутлади

Қутловларда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар юқори баҳоланди.

custom img

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида томонлар Рамазон ҳайити ва Наврўз айёми муносабати билан самимий тилаклар билдирди.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Ҳўрмуз бўғозида кемаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланиши учун мамлакатлар бож тўлашга мажбур бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"