Жаҳон

АҚШ билан Хитой ўртасида очиқ қарама-қаршилик шаклланиши мумкин — Ван И

Хитой бош дипломати АҚШ давлат котиби билан телефонда музокаралар ўтказди.

АҚШ билан Хитой ўртасида очиқ қарама-қаршилик шаклланиши мумкин — Ван И

 

АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги янги сиёсати Хитойга очиқчасига чақириқ ташламоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон мулоқоти пайтида маълум қилди.

 

“Яқинда Америка томони Ҳинд-Тинч океани бўйича янги стратегиясини эълон қилди. Унда Хитой очиқчасига минтақадаги энг катта хавф сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, Тайвань орқали Хитойни тийиб туриш стратегияси Пекинни кучсизлантириш бўйича ёлғон сигнал ҳисобланади”, – деган дипломат.

 

Хитой ТИВ раҳбари Хитой-Америка муносабатларида олдинга силжиш учун икки давлат раҳбарлари эришган консесусни амалга ошириш керак. Шу билан бирга у Пекин томони келишмовчиликларни тартибга солишга тайёрлигини маълум қилган. 

 

Ван И АҚШнинг айрим расмийлари томонидан Хитой билан узоқ муддат қаттиқ рақобат олиб бориш тўғрисидаги таклифлари конфронтацияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой мудофаа вазирлиги АҚШ билан Тайвань масаласида келишувга эришиб бўлмаслигини айтганди.

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.