Сиёсат

Ўзбекистон Евроосиё кенгаши йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди

Ҳукуматлараро кенгаш Ўзбекистоннинг ЕОИИнинг лойиҳалар бўйича ишида иштирокини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Евроосиё кенгаши йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди

 

Бугун, 25 февраль куни Бош вазир Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида сўзга чиқиб, Ўзбекистон иқлим, рақамлаштириш ва логистика бўйича ЕОИИ лойиҳаларига қўшилиш ниятида эканини таъкидлади.

 

"Ҳурматли ҳамкасбларимдан Ўзбекистоннинг электрон тижоратни ривожлантириш, темир йўл юкларини рақамлаштириш, "Евроосиё Экспресс" логистика лойиҳаси ва бугунги йиғилишда кўриб чиқилаётган иқлим масалалари бўйича ҳамкорлик каби ташаббусларда иштирок этишини маъқуллашингизни сўрайман", – деди Арипов.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Евросиё иқтисодий комиссияси органларида кузатувчи мамлакатларнинг иштирокини кенгайтириш ташаббуси билан чиқди, шунингдек, Евросиё маконида муҳим бизнес ташаббуслари ва дастурларини амалга оширишда кузатувчи давлатларни янада фаол жалб этишни таклиф қилган эди.

 

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишида ўзаро манфаатдорлик йўналишлари бўйича иштирокини кенгайтириш тўғрисидаги ташаббусини мамнуният билан кутиб олди.

 

Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Ҳайъат аъзолари Иттифоқ давлатлари билан биргаликда алоҳида лойиҳалар бўйича ЕОИИда кузатувчи давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик шакли ва алгоритмини тасвирлайдиган тартибни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

 

 ЕИИ савдо вазири Андрей Слепнёв:

 

"Ўзбекистон иқлимий кун тартибидаги масалалар, темир йўл юкларини рақамлаштириш, электрон савдо, "Евроосиё агроэкспресс" лойиҳасини амалга ошириш каби тўртта йўналиш бўйича иш олиб боришга қизиқиш билдирди".

 

Шунингдек, у 2021 йил 14 октябрь ва 10 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисларида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилганини эслатди.

 

Абдулла Арипов шунингдек, ЕОИИ ҳамкорларига темир йўл ва автотранспортда йўловчи ташишни тиклаш таклиф қилинди.

Унинг таъкидлашича, 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясининг стратегияси транспорт инфратузилмасини, жумладан, ЕОИИни "Битта белбоғ, битта йўл" ташаббуси билан боғлаш доирасида ривожлантиришни назарда тутади.

 

"Шу нуқтаи назардан "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳасини реал амалга ошириш минтақавий транспорт тармоғининг муҳим бўғинига айланиши мумкин", - деб қўшимча қилди Арипов.

 

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни мувофиқлаштиришни якунлаётганини маълум қилди. Бош вазир Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиш шартлари ва тартибларини келишиш жараёни ҳам фаол давом этаётганини қўшимча қилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди. ЕОИИ 2015 йилдан буён фаолият юритмоқда. Унга Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.