Жаҳон

Вашингтон Киевга шошилинч ҳарбий ёрдам ажратди

Байден бу борада махсус меморандум имзолаган.

Вашингтон Киевга шошилинч ҳарбий ёрдам ажратди

 

АҚШ президенти Жозеф Байден давлат котиби Энтони Блинкенга Украинага дарҳол ҳарбий ёрдам беришга топшириқ берди. Бу ҳақда Оқ уй махсус ҳужжат ишлаб чиққан.

 

Унга кўра, Вашингтон Украинага 350 миллион долларлик мудофаа воситалари ва мудофаа вазирлиги хизматларини етказиб бериши керак. Шу билан бирга, ҳарбий таълим ва тайёргарлик масаласида ҳам кўмак бериш кўзда тутилган.

 

Кейинчалик қўшимча 250 миллионлик қурол ва хизматлар ҳам етказиб берилиши мумкин.

Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. РФ мудофаа вазирлиги украин армиясининг ҳаво-ҳужумига қарши тизимлари тўлиқ ишдан чиққанини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги икки кунда 50 минг украиналик ватанини тарк этгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Испаниядаги ўрмон ёнғинида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти автомобилларда қочишга уринган пайтда олов қуршовида қолган.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланди

Марҳум Имом Ризо мақбарасига дафн этилди, маросимга унинг тўнғич ўғли бошчилик қилган.

custom img

Эрдўған НАТО етакчиларига револьвер совға қилди

Совға айрим делегациялар учун қуролни мамлакатига олиб кириш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.

custom img

“Омскдаги дрон ҳужумларига алоқамиз йўқ” — Қозоғистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Омск вилоятига ҳужум қилган дронлар мамлакат ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаганини билдирди.

custom img

Хитойда “Майсак” тропик бўрони оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

Ҳудудларда ёғингарчилик миқдори 90 сантиметргача етган.

custom img

Германияда жазирама фонида ўлим ҳолатлари кескин ошди

Июнь охиридаги жазирама даврида ўлим ҳолатлари сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан 5,6 минг нафарга ошган.

custom img

АҚШга қилинган ҳар бир ҳужумга Эронга 20 карра зарба берамиз — Трамп

АҚШ президенти Эронни янги ҳужумлардан огоҳлантириб, ҳарбий жавоб янада кескин бўлишини билдирди.

custom img

БМТ Судандаги RSF қуролли гуруҳи ҳаракатларини геноцид сифатида баҳолади

БМТ миссияси жорий йил февралида эълон қилган ҳисоботида ҳам Ал-Фашир босиб олинганида араб бўлмаган жамоаларга қарши содир этилган оммавий қотилликларда геноцид аломатлари мавжудлигини қайд этган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"