Ўзбекистон

Автомобиль ишлаб чиқариш жараёни

"UzAuto Motors" АЖга қарашли Асака автомобиль ишлаб чиқариш заводида бир суткада 980 дона машина ишлаб чиқарилади.

Автомобиль ишлаб чиқариш жараёни

 

72 гектар майдонни эгаллаган ушбу заводда автомобиль майда деталларда йиғилиб, яхлит ҳолга келтирилади. Корхонанинг пресслаш цехида 2 та асосий — бири 2 250 тонна, яна бири 1 800 тонна оғирлик билан панель штампловчи линия мавжуд бўлиб 4 та модель панели ишлаб чиқарилади.

Акмалжон Йўлчиев, пресслаш цехи бошлиғи:

— Дастлаб хомаки маҳсулот биринчи роботлар олади ва унга пресс ёрдамида шакл беради. Сўнг тешиш ва фленж шаклида букиш амалиёти бажарилади. Маҳсулот тайёр панель ҳолатга келтирилади. Умумий ҳисобда кунига 13-14 мингта панель ишлаб чиқарилади. Тайёр панеллар сифати бирма-бир текширилади.

 

Пресслаш цехида тайёр бўлган автомобиль деталлари каралар ёрдамида пайвандлаш бўлимига олиб келиниб, бир-бирига пайвандланади. Тайёр кузов ҳолатига келтирилади.

 

Кунлик режа бўйича икки смена давомида "Cobalt" автомобили учун 450 дона кузов, бир сменада эса 100 та "Spark" автомобили ишлаб чиқарилади. Бу бўлимда ҳам кучли сифат назорати ўрнатилган. Кузовни ҳар бир қисми синчиковлик билан текшириб чиқилади. Агар бирор муаммо аниқланса, шу ернинг ўзида бартараф этилади.

 

Сифат назорати якунлангач, тайёр кузовлар бирин-кетинликда лента ёрдамида бўёқлаш цехига юборилади. У ерда тайёр ҳолга келган кузовлар 13 хил рангга бўялади. Полировка қилиниб, йиғиш цехига юборилади.

 

Ушбу бўлимда 575 ишчи ҳамда автоматлаштирилган роботлар ёрдамида ҳар 1 ярим дақиқа ичида биттадан кузовларнинг ички ва ташқи қисми бўялади.

Умиджон Саримсоқов, бўёқлаш цехи раҳбари:

— Бўёқ цехида автомобиль юза қисми полировка қилинади. Аниқланган майда миллиметрли, микронли нуқсонлар бартараф этилади. Баъзи ҳолларда 5 % кузовда аниқланган нуқсонни бартараф этиш имкони йўқ. Шу сабаб улар қайтадан таъмирланади. Шундан сўнг бўялган, сайқалланган кузовлар навбатдаги манзил — йиғув цехи томон йўл олади.

 

У ерда 2 та линия орқали "Cobalt" ва "Nexia-3" моделига 2 722 та "Gentra" ҳамда "Spark" моделига эса 1 614 дона деталлар ўрнатилиб, якуний сифат назоратидан ўтказилади. Ҳар бир автомобилнинг ўзининг текширув бланкаси бор. Унга текширувчи оператор бевосита жавобгар. Оператор бошдан оёқ назоратдан ўтказади.

 

Сўнгги босқичда тайёр бўлган автомобилнинг юриш қисми турли тўсиқларда синовдан ўтказилиб, сифат назоратига тўлиқ жавоб берган автомашиналар тураргоҳга жойлаштирилади.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"