Ўзбекистон

Ўзбекистонга тоғли ҳудудлар учун мослашган электровоз олиб келинди

Хитойда ишлаб чиқарилган ушбу электровоз соатига 120 км  тезликда ҳаракатлана олади.

Ўзбекистонга тоғли ҳудудлар учун мослашган электровоз олиб келинди

 

Хитойнинг “CRRC Group” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электровозлар Ўзбекистоннинг иқлим шароитига мосланган. Мазкур транспорт тоғнинг мураккаб рельефли ҳудудида жойлашган “Термиз минтақавий темирйўл узели”да темирйўл ташувларини амалга оширишда анча қўл келади. 


2 секциядан иборат мазкур электровозлар об-ҳавонинг барча шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. Техник тавсифига кўра, ушбу турдаги локомотив тезликни соатига 120 км.гача ошириши мумкин. Ҳар бир локомотивнинг ишлаш муддати – 40 йил.  

 

Электровоз TOSHIBA компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  TCMS замонавий назорат-диагностика тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим электравозни ортиқча юкланишлардан, носозликлардан ҳимоя қилади ва машинистга ўз вақтида хабар беради. Яъни электравознинг электрон ускуналарининг ҳолати, юқори ва паст кучланишли электр жиҳозларининг ҳолати, тормоз тизими, хавфсизлик тизими, радиоалоқа тизими ва бошқа тизимларнинг созлигини монитор орқали кўрсатиб туради.

 

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"