Жаҳон

Олаф Шольц собиқ ҳамкасбидан Россия компанияларига раҳбарлик қилишни тўхтатишни сўради

Герхард Шрёдер нефть-газ гигантлари директорлари кенгаши раиси ҳисобланади.

Олаф Шольц собиқ ҳамкасбидан Россия компанияларига раҳбарлик қилишни тўхтатишни сўради

 

Германия канцлери Олаф Шольц собиқ канцлер Герхард Шрёдерни рус компанияларидаги лавозимларидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

 

"Шрёдерга маслаҳатим — у ушбу лавозимлардан воз кечиши керак", — деган у.

 

Бундан аввал Германия социал-демократик партияси ҳам собиқ канцлерга шундай мурожаат билан чиққанди. Эътиборлиси, Шольц ҳам, Шрёдер ҳам шу партия аъзоси.

 

Маълумот ўрнида: Герхард Шрёдер 1998-2005 йилларда Германия ҳукуматини бошқарган. Ўз вақтида Германияни Россиянинг ЕИдаги асосий хамкорига айлантирди. Шрёдер ва Путин дўст сифатида кўрилади.

Собиқ канцлер 2017 йилдан буён "Роснефть" директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. Шунингдек, Nord Stream AG акционерлар қўмитаси ва шу компания директорлар кенгашига раислик қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия молия вазири Москва билан айрим молиявий каналлар сақланиб қолинганини маълум қилганди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"