Сиёсат

Ўзбекистон — Покистон ўртасида 60 та янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланди

Озиқ-овқат, қурилиш, банк-молия каби асосий йўналишларда кооперацияни кенгайтириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди.

Ўзбекистон — Покистон ўртасида 60 та янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланди

 

Исломободдаги Ўзбекистон ва Покистон музокаралари якунида икии томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

 

Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича келгуси қадамлар тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, ҳукуматлар ва идоралар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темир йўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар, Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Тошкент шаҳри билан Исломобод шаҳри ўртасида шартномалар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланди.

 

Бундан ташқари, фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, банк-молия ва бошқа асосий йўналишларда кооперацияни кенгайтириш юзасидан муҳим келишувларга эришилди. Ташриф арафасида ўтказилган ишбилармонлик тадбирлари натижасида умумий қиймати 800 миллион долларлик 60 та янги инвестиция ва савдо келишувлари имзоланди.

 

Томонлар Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Покистон ҳудуди орқали халқаро денгиз портларига чиқувчи “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” стратегик темир йўлини қуриш ишларини яқин муддатларда бошлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

“Аср лойиҳаси” деб аталаётган “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўли нафақат мамлакатларимиз, балки кенг минтақаларимиз халқлари умумий равнақига ҳисса қўшади, деб ишонамиз, – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.