Ўзбекистон

Бу йилги “Зулфиячилар” номи эълон қилинди.

Бу бўйича Президент тегишли қарорни имзолади.

Бу йилги “Зулфиячилар” номи эълон қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.


“Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишларини амалга ошириш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

 

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

 

2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

 

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов зиммасига юклансин”, дейилган қарор матнида.

 

Мазкур қарор биан жами 28 нафар аёл-қиз давлат мукофоти била тақдирланган:

 

Мақсадова Зухрахон Қаҳрамон қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси;


Оринбаева Еркинай Қуанишбай кизи – Нукус давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси;


Зайнобиддинова Дурдонабегим Сарваржон қизи – Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси;


Машрабова Мухлиса Алижон қизи – Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси;


Давлатова Нафосат Фурқат қизи – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 4-босқич талабаси (Бухоро вилояти);


Шоназарова Муштарий Бегим Шавкатовна – Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;


Абдувалиева Азиза Фарҳод қизи – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси (Жиззах вилояти);


Баҳодирова Севара Баҳодир қизи – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти);


Ғўччиева Роҳилабону Абдураҳмон қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);


Қурбонова Офтобойим Ҳусниддиновна – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг кафедра ассистенти;


Муродуллаева Юлдуз Беҳзод қизи – Навоий вилояти Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабининг 11-синф ўқувчиси;


Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи – Навоий давлат педагогика институтининг кафедра катта ўқитувчиси;


Аҳмадалиева Нилуфар Қобилжон қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);


Жўраева Гулчехрахон Зокиржон қизи – Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);


Орзиқулова Ҳилола Фазлиддин қизи – Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқич талабаси (Самарқанд вилояти);


Халилова Маҳбуба Асқарали қизи – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг 12-синф ўқувчиси;


Абдунабиева Фарангиз Одилжон қизи – Сирдарё вилояти Гулистон олимпия захиралари коллежининг 11-синф ўқувчиси;


Алимова Эъзоза Зафар қизи – Тошкент давлат педагогика университетининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);


Қушоқова Гулҳаё Баҳодир қизи – Сурхондарё вилояти Термиз жамоат саломатлиги техникумининг 2-босқич ўқувчиси;


Холбоева Азиза Ихтияровна – Термиз давлат университетининг таянч докторанти;


Абдусаламова Кумушхон Шакир қизи – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич магистранти (Тошкент вилояти);


Сеит-Асан Фериде Эрнестовна – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич магистранти (Тошкент вилояти);


Найпак Василиса Романовна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 3-босқич талабаси (Фарғона вилояти);


Орипова Зарнигорхон Матқулбек қизи – Фарғона политехника институтининг 1-босқич магистранти;


Давлетова Уллижон Сапавой қизи – Урганч давлат университетининг 3-босқич талабаси;


Саъдуллаева Мадина Одамбой қизи – Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси;


Жамилова Сабина Улуғбек қизи – Ўзбекистон давлат консерваториясининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри);


Рихсибоева Мадинахон Қодиржон қизи – Тошкент давлат педагогика университетининг кафедра ўқитувчиси (Тошкент шаҳри).

 

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"