Жаҳон

Саудия Арабистони мудофаа саноатини кучайтирмоқчи

Мамлакатда дунёдаги энг йирик ҳарбий заводлардан бирини қуриш режалаштирилган.

Саудия Арабистони мудофаа саноатини кучайтирмоқчи

 

Саудия Арабистони учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди. 

 

Саудия ҳарбий-саноат компанияси (SAMI) раҳбари Валид Абу Холиднинг маълум қилишича, ушбу техника 100 фоиз Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилади ва қуролли кучларга етказиб берилади. "Биз дронлар билан шуғулланадиган кўплаб хориж компаниялари билан ҳамкорлик қиляпмиз. Улар бизга шахсий қурилмаларни ишлаб чиқишда ёрдам бермоқда. Шу билан бирга, ҳозирда дунёда ўқ-дори ишлаб чиқарувчи энг йирик завод қуриш устида ишлаяпмиз", — деган у Ар-Риёд халқаро мудофаа саноати маҳсулотлари кўргазмасида.

 

Абу Холид 2030 йилга келиб қироллик 50 фоиз ҳарбий харажатлари мамлакат ичидаги компания маҳсулотлари учун сарфланишини қўшимча қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини маълум қилганди. 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"