Жаҳон

Украинадаги уруш дунё бозорларини "титратиш"да давом этмоқда

Ҳафта бошида хомашё нархлари кескин ошди.

Украинадаги уруш дунё бозорларини "титратиш"да давом этмоқда

 

Янги ҳафта кўплаб ресурслар нархининг кескин кўтарилиб кетиши билан бошланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Ўтган ҳафта давомида нефть нархи 20 фоизга ошди. Душанба куни биржа очилишида Brent маркали "қора олтин"нинг бир баррели деярли 140 долларга етди.

 

Бу 2008 йилги молиявий инқироз арафасида қайд этилган рекордга бир қадам қолди дегани (ўшанда, нефть нархи 143 долларга етганди). Икки соат ўтиб, унинг баҳоси 125 долларга қайтган бўлсада, бу 4 март, жума кунгидан 7 фоизга қиммат. Нархлар ошишига, энг аввало, Ғарбнинг рус нефти савдосига эмбарго қўйишни режалаштираётгани сабаб бўлмоқда.

 

Украина уруши барча хомашё маҳсулотларининг қимматлашишига олиб келди. Хусусан, ўтган ҳафта давомида никель нархи 19 фоизга, алюминий нархи 15 фоизга, руҳ 12, мис нархи эса 8 фоизга ошди. Бугун эса никель 10 фоизга қимматлашган бўлса, алюминийнинг бир тоннаси тарихда илк бор 4 минг долларни ташкил этди. Россия дунёнинг 6 фоиз алюминийсини, 6 фоиз никели ва 3.5 фоиз мисини ишлаб чиқаради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция энергетик концерни Европанинг рус газига қарамлигини тан олганди. 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"