Ўзбекистон

Ўзбекистонда автомобиль учун “нотариус” тўловлари камайтирилмоқда

Бундан ташқари, миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат божини тўлашдан озод қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистонда автомобиль учун “нотариус” тўловлари камайтирилмоқда


 
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Русул Кушербаев ўзининг расмий телеграм саҳифасида маълум қилди.


 
Унга кўра, нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилмоқда. Жумладан:


 
– Вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божидан озод қилиш мақсадида нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари учун давлат божини тўлашдан озод этилмоқда;


 
– Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар идентификация ID-карталарини берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда;


 
Мазкур имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан биринчи маротаба идентификация ID-карталари олганда қўлланилади. 


 
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:


 
–  агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1,5 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача);


 
– агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан БҲМнинг 1,5 бараваригача); 


 
Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:


 
–  мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 10 фоизи (амалда БҲМнинг 25 фоизи);


 
–  жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);


 
–  юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 50 фоизи (амалда БҲМнинг 1 баравари);


 
– мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан “п” кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);


 
Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:


 
– жисмоний шахслар ўртасида БҲМнинг 1 баравари (амалда шартнома суммасига қараб жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 2 бараваригача);


 
– юридик шахслар ўртасида ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 2 баравари (амалда шартнома суммасига қараб юридик шахслар учун БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 4 бараваригача) этиб белгиланмоқда.


 
Қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (амалда шартнома суммасига қараб, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизидан БҲМнинг 1 бараваригача). 


 
Қарз шартномаси суммаси чет эл валютасида ифодаланса, давлат божининг миқдори чет эл валютасидаги қарз суммасининг нотариал ҳаракат амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ундирилади.

 

Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун: 


 
– автотранспорт воситаси учун БҲМнинг 3 баравари (амалда транспорт воситаси двигателининг қуввати от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 10 бараваригача); 


 
– битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 10 фоизидан БҲМнинг 50 фоизигача); 


 
– автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари (амалда БҲМнинг 3 баравари) белгиланмоқда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.