Ўзбекистон

Cotton Campaign Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бекор қилди

Бу қандай имкониятлар тақдим этади?

Cotton Campaign Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бекор қилди

 

2022 йил 10 март куни халқаро Cotton Campaign нотижорат ташкилоти Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган 12 йиллик санкцияларни бекор қилди. Бу мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади? Қуйида шу борасида фикр юритилади. 

 

Cotton Campaign қандай ташкилот? 

 

Cotton Campaign – халқаро меҳнат ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар, инвестор ва бизнес жамоалари коалицияси. Унинг мақсади – пахта етиштиришда болалар ва мажбурий меҳнатни йўқотиш. 

 

Содда қилиб тушунтирганда – Cotton Campaign пахта етиштирувчи давлатларнинг имиджини белгилайди. Ташкилот доимий равишда соҳани мониторинг қилиб боради. Унда инсон ҳуқуқлари бузилмаслиги, мажбурий меҳнатга, энг аввало болалар меҳнатига йўл қўймаслик талаб этилади. 

 

Ўзбекистонга қачон тақиқ қўйилган?

 

2009 йилда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Cotton Campaign’га мурожаат билан чиқади. Улар пахта кампаниясида мажбурий меҳнатдан фойдаланилаётганлиги ортидан ўзбек пахтасига бойкот қўллашни сўрайди. 

 

Ўша йили уларнинг ташкилотга тақдим этган петициясини 47 киши имзолаган. Улар орасида сўнгги йилларда сиёсий таҳлилчи сифатида танилган Камолиддин Раббимов ҳам бор. 

 

Шундан кейин Cotton Campaign бунга рози бўлади. Оқибатда 331 бренд ва ритейлер компаниялари Ўзбекистон “оқ олтин”ини сотиб олишдан бош тортди. Оқибатда ўзбек пахтаси учун Ғарб бозорлари амалда ёпилди. 

 

Расмий Тошкент сўнгги йилларда Cotton Campaign’дан тақиқни олиб ташлашини сўраб бир неча бор мурожаат билан чиқади. Масалан, 2020 йил апрелида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ташкилотга очиқ хат ёзади. Унда Республикада мажбурий меҳнат, айниқса, пахта кампаниясида бу иллат бутунлай йўқ қилингани тилга олинган.

 

Олиб ташланган тақиқ қандай имкониятлар тақдим этади? 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилла Одинаевнинг сўзларига кўра, бойкотнинг бекор қилиниши, энг аввало, ўзбек пахтасининг жаҳон бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, эндиликда дунёдаги йирик ва машҳур брендларни Ўзбекистонга жалб этиш мумкин. 


Бу, ўз навбатида, пахтачилик ва у билан бевосита боғлиқ бўлган текстил саноатининг янада ўсишига сабаб бўлади. 
Умуман олганда, бойкотнинг бекор қилиниши – Ўзбекистон учун катта ютуқ. Бу – Республикада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг натижасидир.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"