Жаҳон

ГФР собиқ канцлери Украинадаги вазиятни юмшатиш учун Москвага борди – Bild

Нашр маълумотларига кўра, буни Украина ҳукумати илтимос қилган.

ГФР собиқ канцлери Украинадаги вазиятни юмшатиш учун Москвага борди – Bild

 

Германиянинг собиқ федерал канцлери Герхард Шрёдер Украина ҳукумати илтимосига кўра Россияга борди. Бу ҳақда Bild газетаси хабар берди.

 

Газета маълумотларига кўра, Шрёдер ушбу ташрифини ўзи аъзо бўлган Гемания социал-демократик партияси билан ҳам, ГФР ҳукумати билан ҳам муҳокама қилмаган. У бир неча кун аввал ўз яқинларига Москвага боргани ҳақида айтган.

 

Пайшанба куни Американинг Politico газетаси собиқ канцлер Москвага Путин билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун боргани тўғрисида хабар тарқатди. Газета маълумотларига кўра, Шрёдер бундан олдин Туркияда Украина делегацияси аъзоларидан бири билан мулоқот қилган.

 

Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шольц бу хабарларга муносабат билдирмади.

Маълумот ўрнида: Герхард Шрёдер 1998-2005 йилларда Германия ҳукуматини бошқарган. Ўз вақтида у Германияни Россиянинг ЕИдаги асосий хамкорига айлантирди. Шрёдер ва Путин дўст сифатида кўрилади.

 

Собиқ канцлер 2017 йилдан буён "Роснефть" директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. Шунингдек, у Nord Stream AG акционерлар қўмитаси ва шу компания директорлар кенгашига раислик қилади.

 

Эслатиб Ўтамиз, аввалроқ Олаф Шольц собиқ ҳамкасбидан Россия компанияларига раҳбарлик қилишни тўхтатишни сўраганди. 

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"