Жаҳон

Россияга қарши санкцияларнинг дунё иқтисодиётига таъсири қандай?

Чекловлар иқтисодий ўcишнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Россияга қарши санкцияларнинг дунё иқтисодиётига таъсири қандай?

 

24 февраль куни Россия Украинага қарши махсус ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилгандан сўнг, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан янги иқтисодий ва молиявий санкциялар жорий этилди. Бу Москвага оғир зарба бўлди: сўнгги икки ҳафтада рубль рекорд даражада қулади, руc банкларининг хориждаги филиаллари ёпилди, юқори технологиялар импорти амалда тўхтаб қолди. Бундан ташқари, узоқ йиллар давомида амалга оширилган “Шимолий Оқим-2” газ қувури лойиҳаси тўхтататилди, Россия экспортининг энг муҳим қисми бўлган нефтни сотиш билан боғлиқ муаммолар вужудга келди. 


Аммо глобализация ўз сўзини айтди: санкциялар фақат Москвага эмас, бутун дунёга ўз салбий таъсирини ўтказди. Бу, энг аввало, энергетика ва хомашё маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишида кузатилди. Масалан, бир баррель нефть нархи бир неча ҳафтадан буён 100 доллардан пастга тушгани йўқ, газ баҳоси ҳам “осмон”га кўтарилди – Европаликлар бир неча кун ҳатто минг кубометр газ учун 3000 доллардан кўп пул тўлади. Углеводородлар нархи ошишига Россия газ ва нефти экспортининг чеклаб қўйилиш хавфи асосий сабаб  қилиб кўрсатилмоқда. 


Юқори технологиялар саноатида энг муҳим металлардан бўлган никелнинг нархи ҳам тарихий рекорд қайд этди: ҳафта давомида никель нархи 2.5 баробарга ошиб, 100 минг доллардан ошди. Лондон биржасида никель савдоси вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Маълумот ўрнида:  РФ никель қазиб олиш бўйича 3 ўринда туради. 


Россияга қарши жорий этилган санкциялар ва Кремль томонидан тақдим этилаётган инқирозга қарши кураш дастури яна бир муҳим йўналишда – озиқ-овқат савдосига ҳам салбий таъср ўтказиши мумкин. 


10  март куни Россия ҳукумати буғдой экспортини вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Муаммони яхшироқ англаш учун қуйидаги маълумотлар билан танишиш зарур:


Москва дунёдаги энг йирик буғдой экспортёри ҳисобланади. (2021 йилда 8.88 миллиард долларлик буғдой сотган). Маълумотларга кўра, Қатар, Руанда, Қирғизистон ва Миср Россия буғдойига 80 фоиз, Туркия эса 70 фоиз қарам.  Жорий этилган тақиқ рус буғдойининг асосий истеъмолчиси бўлган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида озиқ-овқат тақчиллигини кучайтиради. 


Дунё етакчилари нима дейди? 


Жозеф Байден АҚШдаги рекорд даражадаги инфляция ҳақида гапирар экан, бунинг сабаби Россияга қарши жорий этилган санкциялар эканини эътироф этди. 

 

Халқаро Валюта фонди раҳбари Кристалина Георгиева эса Россия чуқур инқирозга кириши, аммо бунинг оқибатида бутун дунёда иқтисодий ўсиш секинлашувидан огоҳлантирди. 

 

Япония бош вазири Фумио Кисида ҳам мавжуд вазият инқирозга сабаб бўлишидан хавотир билдирди. “Япония ва бутун дунё Иккинчи жаҳон урушидан кейин энг йирик инқирозга учраши мумкин” , – деган у. 

 

Франция президенти Эммануэль Макрон унинг давлати Россия газидан кучли қарам эмаслигини айтган. Аммо  унинг фикрича, “Агар Москва етказиб беришни тўхтатса, Европани кейинги қиш мавсумида катта қийинчиликлар кутади”. 

 

Сакциялар ва унинг жаҳон иқтисодиётига таъсиридан энг кўп азият чекадиган яна бир давлат Хитой ҳисобланади. Пекин пандемиядан кей  инги тикланиш давридан энг кўп манфаатдор томонлардан бири. Шу сабабли у Москвага қарши жорий этилган бир томонлама санкцияларни қоралаб келмоқда.  Хитой ҳукумати раҳбари Ли Кэцяннинг сўзларига кўра,  “Ушбу санкциялар дунё иқтисодиёти тикланишига қаттиқ зарба беради ва ҳеч қайси томонга фойда олиб келмайди”, – деб қайд этди Ли Кецян. 


Аввалроқ ХВФ Россияни дефолт хавфидан огоҳлантирган эди.

 

custom img

Эрон президенти интернет чекловларини бекор қилишни буюрди

Мамлакатда интернет 87 кундан бери узилиб қолган.

custom img

Исроил Бош вазири Нетаняху касалхонага ётқизилди

У Қуддусдаги Хадасса Эйн Керем тиббиёт марказига олиб кетилган.

custom img

Оқ уй америкалик олимларнинг ЖССТ билан алоқасини чекламоқда

Чекловлар дастлаб ҳантавирус тарқалиши фонида жорий этилган.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғозида Эрон объектларига ҳужум уюштирди

Пентагон ҳужумлар мудофаа характерига эга бўлганини ва сулҳни бузишга қаратилмаганини билдирди.

custom img

Россия ТИВ хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Шунингдек, Украина пойтахти аҳолиси ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирилди.

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"