Жаҳон

АҚШ Путинга икки йўл борлигини кўрсатиши лозим – Трамп

Собиқ президент нима учун Россияни тўхтатиб бўлмаётганига изоҳ берди.

АҚШ Путинга икки йўл борлигини кўрсатиши лозим – Трамп

 

Украина инқирози учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп маълум қилди. 


“Бу учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Мен нима бўлаётганини кўриб турибман.  АҚШ Путинга икки йўл борлигини тушунтириши лозим. Улар – дарҳол тинчлик музокараларини бошлаш ёки тезкор чораларни, жумладан, Ғарбнинг Россия энергетик ресурсларидан қарамлигини йўқ қилиш”, – деган у. 

 

Трампнинг фикрича, ҳозирги Америка администарциясидан ҳеч ким Россия, хусусан, Путин билан гаплаша олмаслиги сабаб Москва ўз мақсадларига эришиш учун тўхтамаяпти. 

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украинага қарши махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирга қадар Украинанинг бир қатор шаҳарлари яқинида оғир жанглар кетмоқда. Мамлакатдаги вазият гуманитар ҳалокат ёқасида.

 
Ғарб давлатлари Москванинг бу хатти-ҳаракатларига жавобан унга қарши иқтиосдий-молиявий санкциялар жорий этди. Бундан ташқари, тақиқлар шахсан президент Владимир Путинга ҳам жорий этилган. 


Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири унинг мамлакати дунёда уч жабҳада ғалабага эришганини маълум қилганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.