Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг ўғли билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг ўғли билан телефон орқали мулоқот қилди


Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотлари бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбари Туркманистон томонини Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, унда Сердар Бердимуҳамедов ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклаб, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги ишлар давом эттирилишига ишонч билдирилди.

 

Икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўтган йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари сезиларли даражада ошди. Чегарадош ҳудудлар ва етакчи корхоналар даражасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида аниқ кооперация лойиҳалари илгари сурилмоқда.

 

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари парламентлар ўртасидаги фаол мулоқотни, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.


 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.