Спорт

Магистр талаба Олимпия чемпионлигини мақсад қилган

Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Мадиёр Саидраҳимов айни кунларда нима билан банд?

Магистр талаба Олимпия чемпионлигини мақсад қилган

 

2021 йилнинг 25 октабрь - 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Абдумалик Ҳалаков кумуш медални қўлга киритган бўлса, Мадияр Саидраҳимов бронза медали соҳибига айланди.

 

Айни кунларда боксчиларимиз навбатдаги машғулотларини олиб боришмоқда. Биз Мадиёр Саидраҳимовдан мусобақаларга тайёргарлик жараёни қандай ўтаётгани ҳақида маълумот олдик.  Спортчининг сўзларига кўра, у айни дамда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетининг магистратура босқичида таҳсил олади. 


“Мен Жисмоний тарбия ва спорт университетида тўрт йил давомида таҳсил олганман. Ҳозирда магистратура босқичида ўқишимни давом эттирмоқдаман. Университетда талабаларнинг ҳам ўқишига, ҳам машғулот ўтказишига жуда яхши имкониятлар яратилган”. 


Мадиёр Саидраҳимов ана шундай шароитлар натижасида ҳозирда халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келаётганини таъкидлади. Ўтган йили Сербияда ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг боксчи машғулотларни давом эттирмоқда.


“2023 йил юртимизда жаҳон чемпионати, 2024 йилда эса Францияда Олимпия ўйинлари ўтказилади. Бугунги кунда ушбу турнирларга қизғин тайёргарлик жараёнини олиб боряпмиз”. 


Мадиёр мақсади мазкур мусобақаларда олтин медални қўлга киритиш эканлигини айтиб ўтди. 2021 йилги жаҳон чемпионатида чемпионлик учун унга бироз тажриба етишмаганини маълум қилди.


“Ярим финалда кубалик кучли боксчига имкониятни бой бериб қўйдим. Кейинги чемпионатларда чемпионлик учун бемалол кураш олиб борсам бўлади”. 


Спортчи навбатдаги турнирларда ўзбек боксчиларининг ғалабали онлари яна узоқ давом этишини таъкидлади.

 

Жамшидбек АМИРОВ суҳбатлашди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.