Жамият

Самарқандда спортчилар қамоққа олинди

Уларнинг сони 16 нафар.

Самарқандда спортчилар қамоққа олинди

 

Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган 14 та йирик спорт мажмуаларида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

 

Тадбирлар жараёнларида 7 та спорт мажмуасида ёшларни спорт билан шуғуллантираётган мураббийларнинг сертификати йўқлиги, рўйҳатга олиш тизими ташкил этилмаганлиги, мураббий ва спортчиларнинг соғлиги ҳақида маълумотлар йўқлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги, биринчи ёрдам ва тиббиёт бурчаги ҳам мавжуд эмаслиги аниқланиб, барчасига тегишли баённомалар тузилди.

 

10 та спорт мажмуасида рухсатномасиз сотиб келинаётган 72 килограмм протеин ва кучли таъсир этувчи дори воситалари ҳужжатлаштириб олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 16 нафар спортчилар ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик қилганлиги, шунингдек, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда қамоққа олинди.

 

Спорт заллари ва клубларда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти тўхтатилди. Клуб эгалари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят содир этмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.