Жаҳон

Туркияда дунёдаги энг узун осма кўприк ишга тушди

Мазкур кўприк йилига 415 миллион евро даромад келтириши кўзда тутилган.

Туркияда дунёдаги энг узун осма кўприк ишга тушди


Туркияда Осиё ва Европа қитъасини бир-бирига боғлайдиган “Чаноққалъа 1915” осма кўприги ишга туширилди. Унинг очилиш маросимида Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған иштирок этди.

 

“Туркия ўрта масофа бўйича дунёдаги энг узун кўприкка эга бўлган Японияни ортда қолдирди ва бу соҳада биринчи ўринни эгаллади. Айтмоқчиманки, ўрта оралиқ узунлиги бўйича дунёдаги энг узун 10 та кўприкдан 3 таси бизнинг мамлакатимизда”, — деди очилиш маросида нутқ сўзлаган Эрдоған.

 

“Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, марказий оралиқни ушлаб турувчи кўприк устунларининг баландлиги 300 метрдан ошади. Кўприк узунлиги 3,7 километрни ташкил этади ва Малкара-Чаноққалъа автомобил йўлининг 101-километрининг муҳим бўғинига айланиши кутилмоқда. Устунларнинг туташган жойлари ва кўприк элементлари Туркия байроғи ранглари бўлган қизил ва оқ рангга бўялган.

 

Дарданел бўғози бўйлаб олти полосали (ҳар бир йўналишда учтадан) осма кўприкнинг умумий узунлиги 4608 метрга етади.

 

Мазкур кўприк ўлчамларининг бир қатор рамзий маънолари бор. Кўприкнинг 2,23 метрлик ўрта қисми Туркия Республиканинг 100 йиллигини, 318 метрлик пўлат миноралари эса Чаноққалъа денгиз ғалабаси, яъни 1915 йил 18 март кунидаги Чаноққалъа зафарини англатади. Ўрта оралиғи 2023 метр эканлиги, бу ўз ўзидан 2023 йилга ишора қилмоқда.   

 

Мамлакат раҳбари кўприкдан фойдаланиш бир ҳафта мобайнида текин бўлишини билдириб ўтди. Кейин эса бир марта фойдаланиш 200 тл бўлиши билдирилди.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"