FIFA Украинaга 1 млн доллар ва дори-дармон жўнатади
Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Хабарга кўра, бу маблағлар “минтақадаги оғир гуманитар вазиятни яхшилашга қаратилган”.
Ташкилот мамлакатга тиббий буюмлар ҳам юборган. Украина футбол ассоциацияси (УАФ) талабига кўра, дори воситаларининг биринчи партияси аллақачон Украинага етказилган.
Аввалроқ Карим Бензема “Эл-Классико”ни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.







