Жамият

Абдулла Орипов хонадони ичида ўсаётган дарахт

А.Ориповнинг рафиқаси шоирни ёдга олди.

Абдулла Орипов хонадони ичида ўсаётган дарахт

“Бирлашган гуллар ташкилоти”

 

Ҳанифа Мустафоева, Ўзбекистон халқ шоири ва қаҳрамони Абдулла Ориповнинг рафиқаси, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳибаси:

 

— Раҳматли Абдулла ака баҳорни ўзгача яхши кўрардилар. Нафақат шу фаслда туғилганлари учун, ҳамма нарса янгидан ҳаёт бошлагани учун ҳам, назаримда. 21 март куни хонадонимиз меҳмонлар билан тўлар, ҳар йили анъанага кўра сумалак ҳам қайнатардим. Ярим асрга яқин бирга умргузаронлик қилдик. У кишининг бир одатлари бор эди — уйдан ҳеч қачон қоғоз-қаламсиз чиқмасдилар. Ҳар доим ёндафтча билан ручкаларини тайёрлаб қўярдим. Бугун катта тўпламлардан жой олган шеърлар ўша ёндафтарчаларга ёзилган. Деярли ҳаммасини асраб қўйибман.

 

Мен эса уйга гулсиз қайтмайман. Шунақа одатим бор. Севимли шоиримиз билан хорижий сафарларга кўп чиққанмиз. Қаерга бормай биринчи навбатда гулларга эътибор қаратаман. Қизиқиш билан қараб турганимни кўрган Абдулла ака “Шу сен билан кўчага чиқсам, чўчиб тураман-да. Бирор гулдан олсанг, аэропортда ушлаб қолишмасин” дердилар ҳазил аралаш. Лекин ўзлари ҳам Японияга борганларида битта гул кўчатини олиб келганлар. Умуман олганда, ҳар бир гулимнинг тарихи бор. Бирини ўғлим совға қилган, яна бирларини қизларим. Бўйи 2-3 метр бўлиб кетган кактусларимни эса Абдулла Қаҳҳорнинг уй музейидан, раҳматли Кибриё опадан олиб келиб экканман.

Дарахтга айланган фикус. Хонадонимизда 500 га яқин гуллар бўлса, фикуснинг турлари ҳам бир нечта. Бундан 15 йиллар аввал, Дўрмондаги ҳовлига кўчиб келганимизда, бозордан майда баргли фикус сотиб олгандим. Бугун шу ўсимликнинг бўйи шифтгача етган. Қараган, одам дарахт деб ўйлайди. Шохларини кестиргим келмайди, худди қўлини кесишаётгандек туюлади менга.

Тўғриси, гулларни барча қонун-қоидаларга риоя қилиб экмайман. Уларга аввало, эркинлик бериш керак, дейман. Шунгами, мени бошқача яхши кўришади. Бир-икки кун уйда бўлмасам, қанақадир сўлғин бўлиб қолишади. Болалар ҳайрон — “Сиз йўғингизда яхши қарасак ҳам, сувини вақтида қуйсак ҳам, барибир сўлишни бошлашади”, дейишади.

Не-не шеърларнинг битилишига гувоҳ бўлган гуллар билан гаплашсам, Абдулла ака билан гаплашаётгандек таскин топаман. Буларнинг ҳаммасига раҳматли шоиримизнинг назари тушган. Ижод хоналарида геран гулини ўстирардим. Чунки ҳавони жуда яхши тозалайди, кишига хотиржамлик бахш этади. Баргини майдалаб чой ҳам дамлаб берардим. Чунки асабийликунинг олдини олади, тинч ором олишни таъминлайди. Абдулла аканинг ҳам гулларимга меҳри бўлакча эди. Ўша бизнинг биргаликдаги охирги кузимизда, Америкадан туриб уйга қўнғироқ қилган. Фарзандларимизга “Совуқ тушиб қолди, аянгнинг гулларини уйга киритинглар, кўчада қолиб кетишмасин” дея тайинлагандилар. Чин дилдан қайғурардилар. Ва гулларимга атаб шеър ҳам ёзганлар.

 

Бирлашган гуллар ташкилоти

 

Сенинг қўлинг гулдир, шул сабабдан ҳам,

Ҳовли-ю хонангда ўстирасан гул.

Сендайлар бисёрроқ бўлсайди, олам

Гулзорга айланиб кетарди буткул.

Ўстирган гулларинг ажиб, муаттар

Ранго-ранг, хилма-хил, чиройли бари.

Номларин билмайман, айтсам, мухтасар

Бор бунда Ер юзин турфа гуллари

Гулларинг анжуман тузибди гўё,

Инжа гўзалликнинг машғулоти бу.

Шу кичик гулзорда жам бўлмиш дунё,

Бирлашган гулларнинг ташкилоти бу.

 

Шоира Шагиаҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Абдулла Орипов хонадони ичида ўсаётган дарахт | Zamon.uz