Жаҳон

Хитой АҚШнинг энг махфий дастурини аниқлади

У орқали ижтимоий тармоқларга киберҳужумлар уюштирилган.

Хитой АҚШнинг энг махфий дастурини аниқлади

 

Хитой илк бор АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг ижтимоий тармоқларни бузиб киришда ишлатадиган тизимини аниқлади.

Бу ҳақда Global Times газетаси хабар берди.

 

Газетанинг Qihoo 360 ахборот хавфсизлиги компаниясига асосланиб берган маълумотига кўра, гап ўта кучли дастурий тизим ҳақида кетмоқда. Бу орқали бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ ва электрон почталарга киберҳужумлар уюштирилган.

Номи сир қолишини истаган мутахассис бу тизимни Quantum Attack деб номланишини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу дастур Facebook, Twitter ва YouTube фойдаланувчилари саҳифасини бузиб кириш учун махсус ишлаб чиқилган. Шунингдек, у орқали Хитой ижтимоий тармоқлари ҳимоя тизимини ҳам четлаб ўтиш мумкин.

 

Бундан ташқари, Quantum Attack шахсий аккаунтлар паролларини билиш ҳамда махфий маълумотлар базаси, ҳужжатларни олишига имкон беради. Бу орқали Америка хакерлари суратлар, видео ва аудиоёзувларни ҳам олиши мумкин.

Газета манбасига кўра, АҚШ ҳукумати бетартиб равишда киберҳужум амалга оширмоқда

Бу ҳатто Қўшма Штатларга иттифоқчи давлатларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.

Эслаиб ўтамиз, аввалроқ Хитой мутахассислари АҚШ хакерлари яратган вирусли дастурни аниқлаганди. 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.