Ўзбекистон

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг безакли кафеллари бўяб ташланди

Ҳокимлик уйларнинг ён қисмидаги кафелли мозаикаларнинг бўялиши бўйича тушунтириш берди.

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг безакли кафеллари бўяб ташланди

 

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида кўп қаватли уйларнинг фасад қисмидаги безакли кафелларнинг усти бўялаётгани ҳақида эътирозли хабарлар тарқалганди

 

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди

 

Унга кўра, "Катта Олмазор" маҳалласидаги мазкур уйлар қурилганига 40 йилдан ошгани сабабли фасадлардаги мозаикалар ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Шу боис, 2022 йил 3 март Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор асосида пудратчи ташкилот томонидан маҳалладаги 9 қаватли уйларнинг фасадларида таъмирлаш ишлари бошланган.

 

"Лекин шу ерда яшовчиларнинг айримларида таъмирлаш ишларига эътироз бўлганлиги сабабли ҳозирда уйларнинг ён қисмидаги кафелли мозаикаларни бўяш ишлари тўхтатилган. Уйларнинг олд ва орқа қисмларидаги фасадларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда", — дейилади хабарда.

custom img

Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилмоқда

Платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ҳамда 208 та туман ва шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлайди.

custom img

Чирчиқда Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли у кучли сув оқимида оқиб кетган.

custom img

Журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб биламан — Президент

Ўзбекистон Президенти матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади.

custom img

Ўзбекистонда қарийб 3 тонна наркотик йўқ қилинди

Шу билан бирга йил охиригача психотроп дорилар электрон рецепт асосида сотилади.

custom img

Тошкентда Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан медиа форуми ташкил этилди

“Медиа ҳафталик” якунлари сарҳисоб қилиниб, фаол иштирокчилар тақдирланди

custom img

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Сўнгги 30 йилда ўзбекларнинг умр кўриш давомийлиги 9 йилга узайди.

custom img

Тошкентда ота фарзанди учун 50 минг доллар алимент тўлади

Эътиборлиси, ота фарзанди учун 176 млн сўм алимент белгиланган, бироқ у 50 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашга қарор қилган.

custom img

Жиззахда электрдан қарздорлик сабаб автомашина хатланди

Вилоятда коммунал қарздорликлар МИБ орқали ундирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"