Сиёсат

Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистондан халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтаётган МДҲ мамлакатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг IV кенгашида иштирок этмоқда.

Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистондан халқаро анжуманда иштирок этмоқда

 

Кенгашга Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия сингари мамлакатлар давлат киностудиялари, кинематография ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилган

 

Анжуманнинг очилишида иштирок этган Тожикистон Республикаси бош вазири ўринбосари Матлубахон Сатториён МДХ мамлакатлари ўртасида киноматография соҳасида бугунги ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон киноижодкорларининг ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Адилов, ,,"Тожикфильм" давлат муассасаси раҳбари Маҳмасаид Шохиён ва бошқалар Ўзбекистон ва Тожикистон кино саноатида кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар, ҳамкорликдаги кинолойиҳалар ҳақида сўз юритди.

 

Айни пайтда икки мамлакат киноусталари томонидан ,"Навоий ва Жомий" ва "Нотаниш юлдуз" бадиий фильмлари устида иш олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро анжуман доирасида Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилмоқда. Тожикистонлик кино мухлисларга "101-рейс", "Бир кунлик тўй", "Тутқунлик", "Матонат мактаби" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилмоқда. Ўзбекистон киноси кунлари Душанбе ва Ҳисор шаҳарлари, Сўғд, Хатлан, Тоғли Бадахшон вилоятларида ҳам давом этмоқда.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"